Ссылки доступа

Ашҳободда полиция Қозоғистон унини сотувчиларни сўроқ қилмоқда


Туркманистон пойтахтида полициянинг жиноий қидирув бўлими ходимлари савдо нуқтарида рейдлар ўтказмоқда ва Қозоғистон уни сотиладиган дўконларнинг эгалари ва сотувчиларини сўроққа тортмоқда.

Бу ҳақда “Озодлик” радиоси туркман хизматига 2 апрель куни Ашҳободда истиқомат қилувчи Аманмурат Бугаев маълум қилди.

Унинг айтиишича, Россия ва Қозоғистон унининг импорти ва сотуви Туркманистон маиший ҳаётида ўрин эгаллаб келган. Ўтган йили ғалла ҳосили режадагидан анча кам бўлгани, шунингдек қора бозорда доллар нархи кўтарилгани боис уннинг нархи кўтарилиб кетди.

Кузатувчининг хабар беришича, 2 апрель куни Ашҳободдаги қора бозорда 1 АҚШ долларини 13,8 манатга сотиб олишган ҳамда 14,10 манатга сотишган. Шу тариқа қора бозордаги доллар курси Марказий банк томонидан ўрнатилган расмий курсдан тўрт баробар кўтарилиб кетди.

Иқтисодий қийинчиликлар туфайли 2017 йилдан бошлаб Туркманистоннинг Россиядан импорт қиладиган ун миқдори кескин камайди. Бироқ 2017 йил охири, 2018 йил бошларида Ашхабод бозорлари пештахталарида Қозоғистондан олиб келинган ун даромад келтирувчи товарга айланди. Мазкур товарнинг кўпайгани, ҳамда унинг сифати расмийларнинг шубҳаларига сабаб бўлмоқда, “Қозоғистонда тайёрланган” ёзуви остида сотилаётган ун аслида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларники бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Шу сабабли полиция сотувчилардан мазкур товарнинг келиб чиқиши борасидаги ҳужжатларни талаб қилмоқда. Шу каби ҳужжатларга эга бўлмаган сотувчилар терговчилар қўлига тушиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG