Ссылки доступа

ҚРда миллий бош кийимни “таҳқирлаганлик” учун жарима таклиф қилишмоқда


2 апрель куни Қирғизистонда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришларнинг лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қонун лойиҳасида қирғиз миллий бош кийими – оққалпоқни “ҳақорат қилганлик” учун жарима назарда тутиш таклиф қилинмоқда.

Депутатлар қалпоқни ҳақоратлашда айбдор бўлганларни 20 та ҳисоб кўрсаткичи миқдоридаги жарима билан жазолашни таклиф қилаяпти. Бу ташаббус муаллифлари Қирғизистон парламенти депутатлари Экмат Байбакпаев ва Бакирдин Субанбековлар ҳисобланади.

Жорий йил бошида қирғиз депутатлари миллий бош кийимга маданий рамз мақомини беришни таклиф қилишган эди. Парламент аъзолари қонун лойиҳасида “қирғиз халқининг анъаналари ва маданий фондини оммалаштириш ва сақлаб қолиш мақсадларида” мамлакатнинг биринчи даражали шахслари расмий қабуллар ва ташрифлар вақтида миллий бош кийим кийишлари мажбуриятини қайд этиб қўйишди. Қонун лойиҳасида халқаро мусобақаларда Қирғизистон вакили бўлган спортчиларга ҳам оқ қалпоқ кийиш таклиф қилинган.

Бу қонун лойиҳаси ҳайвонлар учун модали кийимлар намойишчилари итга бош кийим кийгазгани атрофидаги жанжал асносида юзага келди. Фаоллар буни халқни ҳақоратлаш ва миллатлараро адоват қўзғатиш деб топишди.

XS
SM
MD
LG