Ссылки доступа

Хитой КХДР ва АҚШ раҳбарларининг учрашувига "юмшоқ ва эҳтиёткорлик билан” тайёргарлик кўришга чақирди


Хитой май ойида режалаштирилган Шимолий Корея ва Қўшма Штатлар етакчиларининг учрашуви “олдинга қараб силжиш бўлишига” ва барча томонлар “бузғунчи омиллардан” ўзларини олиб қочишига умид билдирди.

Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И сешанба куни баёнот берди. Хитой ТИВ раҳбарининг сўзларига қараганда, ярим оролда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда ва барча томонлар “самимий алмашинувларда” иштирок этмоқда.

"Хитой барча томонлар бу мураккаб вазиятни бартараф этиб, мулоқот ва мунозаралар импульсини қўллаб-қувватлашга ва мулоқотларни қайта тиклаш учун шароит яратишларига умид қилади", - деди Ван И Швейцария ташқи ишлар вазири Игнацио Кассиса билан ўтказган қўшма брифингда. Ван И Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг учрашуви "ўзаро тушинишни мустаҳкамлашига" умид билдирди.

"Тарихий тажриба бизга ярим оролда кескинлик сусайганда ва тинчлик ва мулоқотларнинг илк нурлари пайдо бўлганида кўпинча ҳалокатли омиллар пайдо бўлиб қолишини эслатиб туради", - деди Ван. "Шу сабабли биз барча томонларни диққат-эътиборли бўлишга, аралашувларни бартараф этишга ва танланган мулоқот ва музокараларнинг тўғри йўлидан адашмасликка чақирамиз", - дея таъкидлади Хитой дипломатларнинг раҳбари.

Бундан аввал КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пекинда Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашганидан сўнг ўз мамлакатининг ядровий қуроллардан холи бўлишига содиқлигини ва АҚШ юқори лавозимли амалдорлари билан учрашига тайёрлигини билдирган эди. Май ойида Ким ярим оролни ядровий қуроллардан холи қилиш масаласини муҳокама қилиш учун Трамп билан учрашиши керак. Аммо учрашув вақти ва жойи ҳозирча белгиланмаган.

XS
SM
MD
LG