Ссылки доступа

Қозоғистонда музқаймоқдан заҳарланганлар сони юз кишига яқинлашиб қолди


Чимкентда музқаймоқдан заҳарланганлар сони юз кишига яқинлашиб қолди, деб хабар берди Жанубий Қозоғистон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг матбуот котиби Мира Сулеева.

- Ҳозирги вақтгача олинган маълумотларга кўра, юзга яқин киши музқаймоқ истеъмол қилганидан сўнг касалхоналарга мурожаат қилди. Уларнинг ҳаммаси касалхонага ётқизилган. 38 киши касаллар рўйхатидан чиқарилди, - дейди матбуот котиби.

Мира Сулеева оммавий заҳарланиш бўйича экспертиза натижалари ҳали тайёр эмаслиги, музқаймоқдан заҳарланганларнинг аниқ сони экспертиза тугаганидан сўнг маълум бўлишини хабар қилди.

2 апрель куни Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокими Жансеит Туймебаев заҳарланишдан жабрланганлар билан учрашди. У санитария-эпидемиология назорати департаментининг ишини танқид қилди ва мумуий овқатланиш жойларини санитария нормаларига риоя қилишга чақирди.

Музқаймоқдан заҳарланганлар Чимкентнинг юқумли касалликлар шифохонасига 29 март куни кела бошлади. 30 март ҳолатига кўра, 40 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилган. Уларнинг ҳаммаси Чимкентдаги дўкончалардан бирида музқаймоқ еган. Оммавий заҳарланиш муносабати билан юқумли касалликлар шифохонаси раҳбарияти санэпидемстанция хизматига шошилинч хат юборган.

XS
SM
MD
LG