Ссылки доступа

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни тиклади


9 йиллик танаффусдан сўнг Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни тиклади. Расмий маълумотларга кўра, Тожикистон минтақа мамлакатларига ёз даврида 5 млрд. кВт электр энергиясини экспорт қилиши мумкин.

Тожикистоннинг «Барки точик» энергия холдинги раҳбари ўринбосари Махмадумар Асозоданинг сўзларига қараганда, 3 апрель куни, Ўзбекистон томони электр узатиш линияларидаги барча ишларни якунлаганидан сўнг, ҳамма тагстанциялардан қўшни давлат ҳудудига электр етказиб бериш тикланди. У Тожикистон энергия тизими Ўзбекистон энергия тизими орқали ўтадиган Марказий Осиё халқа энергия тизимига уланиши муносабати билан, бир қатор юқори вольтли ЭУТ ва тагстанцияларда таъмирлаш-тиклаш ишлари ўтказилганини таъкидлади. Эндиликда ҳар йили ёз вақтида Тожикистон Ўзбекистонга бир киловатти учун 2 центдан 1,5 млрд. кВт электр энергияси етказиб беради.

Аввалроқ «Узбекэнерго» компанияси Тожикистон Энерегетика ва сув хўжалиги вазирлиги билан 2018 йилдаги вегетация даврида 1,5 миллиард кВт миқдорда электр энергияси етказиб бериш тўғрисида келишувга эришилганини хабар қилганди. 2018/2019 йил қиш даврида Тожикистондан Ўзбекистонга электр энергияси етакзиб бериш қўшимча кўриб чиқилади, деб таъкидлади компания.

Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш тикланиши билан бирга, «Барки точик» компанияси ўз маҳсулотини Қозоғистонга ҳам экспорт қилиши мумкин. Энергия холдинги маълумотларига кўра, Тожикистон минтақа мамлакатлариги ёз даврида 5 млрд. кВт электр энергиясини экспорт қилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG