Ссылки доступа

Туркманистонликлар энди ишлаш учун Ўзбекистон ва Қозоғистонга йўл олмоқда


Туркманистонда давом этаётган иқтисодий қийинчиликлар туфайли кўплаб туркманистонликлар пул топиш мақсадида мамлакат ташқарисига йўл олмоқда. Юзага келган мураккаб вазият туфайли меҳнат муҳожирларининг Туркманистондан чиқиб кетишини кўпайтирмоқда.

Сўнгги вақтларда меҳнат муҳожири сифатида Туркманистон фуқароларининг Ўзбекистон ва Қозоғистонга ўтишга уриниши билан боғлиқ маълумотлар пайдо бўлмоқда. Бунга Туркманистон расмийларининг муҳожирларни Туркияга оқимини тўхтатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари сабаб бўлмоқда, туркманистонликлар пул топиш мақсадида Туркияга боришар эди.

“Озодлик” радиосининг туркман хизматининг маҳаллий манбасининг айтишича, Ашҳобод аэропорти орқали чиқиб кетишга изн берилмаган меҳнат муҳожирлари эндиликда Ўзбекистон ёки Қозоғистон орқали Туркияга кетишмоқда.

Бундан аввал Ашҳобод халқаро аэропортидан ўнлаб Туркманистон фуқароларини Истанбул ва Дубай йўналишига қўйилмаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Шу йилнинг феврал ойида Туркманистон меҳнат муҳожирларининг Озарбайжонга оқими кўпайгани борасида хабар тарқатилган эди.

XS
SM
MD
LG