Ссылки доступа

Йил охиригача Ўзбекистонда хорижий валюта учун 1000 та банкомат пайдо бўлади


Ўзбекистон тижорат банклари бу йил чет эл валютасини ечиб олиш учун 1000 дан ортиқ банкоматлар сотиб олади. Бу ҳақда республика Марказий банкининг матбуот хизмати хабар қилди.

Марказий банкнинг маълумотларига қараганда, банкоматлар тармоғининг кенгайиши босқичма-босқич бўлади. Аваллари улар камдан-кам банк филиаллари ва меҳмонхоналарда учрарди.

Президент қарорига биноан, 1 апрелдан бошлаб, ҳар бир истаган киши халқаро тўлов карталаридаги хорижий валютани нақд қилиб олиши мумкин. Бу қоида конверсион карталар деб аталадиган карточкаларга ҳам жорий қилинади.

Бундан ташқари, банклар халқаро тўлов карталари орқали чет эл валютасини олиш ва сотиш бўйича операциялар ўтказиш учун ҳисобларни дистанцион бошқариш тизимини биринчи марта жорий қила бошлашди.

Бир қатор банклар чет эл валютасини сотиб олиш ва сотишни амалга оширишга имкон берадиган мобил иловаларни ишга тушириб бўлишди.

XS
SM
MD
LG