Ссылки доступа

ҚР ва ТР чегарачилари можаро юз берган чегара участкасини қўриқлаш тартиби борасида келишиб олдилар


Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакиллари можаро юз берган чегара участкасини қўриқлаш тартиби борасида келишиб олдилар. Бу ҳақда ҚР Давлат Чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими маълум қилди.

Муассасанинг маълум қилишича, 2018 йилнинг 3 апрель куни можаро бартараф этилганидан сўнг, чегарадаги Қирғизистоннинг Баткен вилояти Баткен тумани Уч-Добо ва Тожикистоннинг Исфара тумани Хўжа аъло қишлоқлари аҳолиси ўртасида тушинтириш ишлари олиб борилмоқда.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарачиларининг вакиллари иштирокида зудлик билан учрашув ўтказилди, улар давлат чегарасининг мазкур участкасини қўриқлаш тартиби юзасидан келишиб олишди. ДЧХ Баткен вилоятида жойлашган чегара бўлинмаларини кучайтирилган хизмат вариантига келтирди.

ДЧХ бундан аввал баёнот бериб, Уч-Добо қишлоғида истиқомат қилувчи аҳоли вакилининг тўсиқ девор ўрнатишга уриниши сабаб бўлганини билдирган эди. Қишлоқ ҳудуди давлат чегарасининг келишилмаган участкаси бўлиб, бу ерда ҳар қандай хўжалик фаолиятини юритиш тақиқланади.

Қирғизистон фуқароси бўлмиш аёл тақиқларни инкор қилган, бу ўз навбатида Исфара туманидаги Хўжа Аъло қишлоғида истиқомат қилувчи Тожикистон фуқороларининг эътирозларига сабаб бўлган. Даҳанаки жанжал ҳар икки томондан 50га яқин киши иштирок этган муштлашувга айланиб кетди, икки мамлакат фуқаролари бир бирларига қарата тошлар улоқтиришди.

Чегара хизматининг таъкидлашича, айни дамда чегарадаги вазият назоратга олинган.

XS
SM
MD
LG