Ссылки доступа

Москва ва Душанбе авиакомпаниялар учун ўзаро чекловларни бекор қилди


Охирги кунларда мамлакатлар ўртасида киритилган, Россиядан Тожикистонга ва орқага қайтиш йўналишидаги парвозларга қўйилган барча чекловлар 4 апрель ярим тундан сўнг олиб ташланди.

Шунгача бекор қилинган барча рейслар ва йўналишлар тикланади. Бу ҳақда икки томонлама музокараларнинг иштирокчиларидан бири, ТРнинг Россиядаги элчиси Имомуддин Сатторов хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда, томонлар асосий масалалар бўйича келишувга эришди. Бошқа тафсилотлар ҳақида ҳозирча келишимоқда, чунки музокаралар ҳали давом этаяпти, деди элчи.

«Асосийси, биз ҳамма йўловчиларимиз ўз йўналишлари бўйича учишлари мумкинлигини уларнинг эътиборига ҳавола қилмоқчимиз. Биз аввал келишиб олганимиз - 2017-2018 йилларга парвозлар режасини тасдиқладик ва бундан буён шунга мувофиқ ишлаймиз», - таъкидлади Имомуддин Сатторов.

Тожикистоннинг РФдаги элчиси Россиянинг бошқа шаҳарларидан янги рейслар очиш эҳтимоли борлигини ва улар ҳафтада бир мартадан кўп бўлмаган тарзда, иккала мамлакат авиакомпаниялари томонидан, “бир бирининг манфаатларига зарар етказмай”, ўзаро келишилган ҳолда, амалга оширилишини ҳам хабар қилди. Барча парвозларнинг тафсилотлари тез орада эълон қилинади.

Интерфакс агентлиги РФ Транспорт вазирлиги вакилининг сўзларига таянган ҳолда, йўналишлар жадвалига ёзги жадваллардан бошлаб, 4 та янги йўналиш қўшилишини хабар қилди. Булар Пермь - Душанбе, Жуковский - Кўлоб, Челябинск - Хўжанд ва Краснодар – Хўжанд йўналишларидир.

XS
SM
MD
LG