Ссылки доступа

АҚШ Суриядаги ҳарбий иштирокини анча узоқ муддат сақлаб қолади (видео)


Дональд Трамп АҚШнинг Суриядаги ҳарбий иштирокини узоқроқ вақт сақлаб қолишга розилик берди. АҚШ президенти буни Хавфсизлик кенгашининг мажлисида тасдиқлади ва Вашингтон Сурия олдида узоқ мудаттли мажбуриятлар олишни истамаслигини билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Шу воқеа арафасида Трамп Суриядан Америка ҳарбийларини олиб чиқиб кетишни истаётгани ҳақида яна бир марта баён қилди, лекин бунинг бирор муддати ҳақида гапирмади. Президентнинг маслаҳатчилари бу қарорни танқид қилишди. Уларнинг фикирига кўра, “Ислом давлати” террорчилик гуруҳини йўқ қилиш учун кўп иш талаб қилинади. Маслаҳатчиларнинг фикрини АҚШ давлат департаментидагилар ҳам, Мудофаа вазирлигидагилар ҳам ёқлаяпти.

Айни пайтда Россия, Туркия ва Эрон, рақибларнинг сайъ-ҳаракатига қарамай, Суриянинг ҳудудий бўлиб юборилишига йўл қўймайди. Бу ҳақда чоршанба куни Эрон президенти Ҳасан Роуҳоний уч томонлама саммит якунлари бўйича баён қилди.

Унинг сўзларига қараганда, минтақа рақиблари Сурияни бўлиб юборишни режалаштирган эди. Лекин уларбунга эриша олмайди ва биз бунга йўл қўймаймиз, деб таъкдлади у. Эрон президенти рақиблар орасида америкаликлар ва исроилликларни ҳам тилга олиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, улар минтақани террорчилар бошқаришини истаган эди. "Минтақамизнинг географик конфигурацияси ўзгармаслиги керак ", – хулоса қилди Роуҳоний.

Январнинг охиридан бошлаб, Сурия шимолида курдларга қарши Туркиянинг “Зайтун новдаси” ҳарбий операцияси бўлаяпти. Операция давомида Манбиж назорат остига олиниши керак. Анқара Вашингтонни ўз ҳарбийларини бу шаҳардан олиб чиқиб кетишга чақирди, лекин АҚШ бундай қилишдан бош тортди.

Туркия ҳукумати Курд ўзини ўзи ҳимоя қилиш отрядларини (курд милицияси) террорчиларнинг шериклари деб ҳисоблайди ва уларни эгаллаб турган жойларидан қисиб чиқаришга уринаяпти. Курд милицияси АҚШ бошчилигидаги коалиция таркибида “Ислом давлати” жиҳодчиларига қарши курашаяпти.

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция 2014 йилдан бери Суриядаги радикал исломчиларга қарши курашиб келаяпти. Америка ҳарбий контингенти 2 минг кишига яқин. Коалиция Сурия демократик мухолифати кучларини қўллаб қувватлаяпти. Россиянинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатлари 2015 йил 30 сентябрда бошланди. Коалиция Ғарб мамлакатлари инсон ҳуқуқлари оммавий бузилишида айблаётган Сурия президенти Башар Асадни қўллаб қувватлаётганликда Москвани бир неча бор айблади.

XS
SM
MD
LG