Ссылки доступа

Азимжон Асқаровнинг рафиқаси Қирғизистон президентига мурожаат қилди


2010 йилда оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбдор деб топилиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Азимжон Асқаровнинг рафиқаси Ҳадича Асқарова президент Сооронбай Жээнбековга мурожаат қилди.

Одатий почта орқали юборилган мактубда аёл эри айбсиз эканлигини таъкидлайди. Ўз мактубида аёл давлат раҳбаридан эри ва бошқа 7 нафар маҳкумнинг ишини мустақил экспертизага юборишни ва қонун бузилишига йўл қўйилгани аниқлангудек бўлса бошқа терговчига бериб, бошқа судлар кўриб чиқишини сўрайди.

Ҳадича Аскарованинг таъкидлашича, июнь воқеалари чоғида Ўш вилояти губернатори бўлган Сооронбай Жээнбеков вазиятни яхши билади ва шу сабабли айбсизлар жазоланишига йўл қўймайди. Аёлнинг қайд қилишича, эрига нисбатан амнистия қўлланилса ҳам яхши бўларди.

Эслатиб ўтамиз, Асқаров 2010 йилдаги июнь воқеалари вақтида оммавий тартибсизликларни уюштирганликда айбдор деб топилиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Кейинчалик БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитаси ҳуқуқ ҳимоячисини озод қилишга чақирди. Жиноий иш Чуй вилоят судида қайта кўрилди ва 2017 йил 24 январдаги қарор билан Асқаровга чиқарилган умрбод қамоқ тўғрисидаги ҳукм кучда қолдирилди.

XS
SM
MD
LG