Ссылки доступа

Тожик журналисти Мирсаидовни ҳибсда ушлаб туриш июнга қадар узайтирилди


Хайрулло Мирсаидов
Хайрулло Мирсаидов

Журналист ва ҚВЗнинг “Тожикистон терма” жамоаси раҳбари Ҳайрулло Мирсаидовга нисбатан очилган жиноий ишни тергов қилиш июн ойига қадар узайтирилди.

Сўғд вилоят ҳуқуқ тартибот идораларидаги манбанинг 4 апрель куни маълум қилишича, тергов муддатининг узайтирилиши мазкур ишни ҳар томонлама ўрганиш имкониятини беради.

Ҳайрулло Мирсаидов ўтган йилнинг декабьр ойида ушланган эди, у Сўғд вилояти спорт ва ёшлар ишлари бошқармасининг собиқ раҳбари Олим Зоҳидзодани порахўрликда айблаганидан сўнг ҳибсга олинди. Айни дамда тергов органлари ҚВЗ тожик жамоаси бюджет маблағларининг харажатларини ва жамоанинг Россиядаги чиқишлари мазмунини ўрганмоқда.

​Манбанинг айтишича, шу сабабли тергов гуруҳи раҳбари мазкур масалани ўрганиш мақсадида Москвага йўл олди. «У жойида ҚВЗ жамоаси харажатларни ўрганади. Шунингдек у тожик ҚВЗчиларининг Россиядаги чиқишлари акс этган видеони тўлиғича олади», - деди манба.

Ҳайрулло Мирсаидов бундан аввал Сўғд вилояти спорт ва ёшлар ишлари бошқармаси раҳбари билан ўрталаридаги можаро хақида айтган эди, бошқарма бошлиғи тожик ҚВЗчилари капитанини жамоага ажратилган бюджет маблағларини ўзлаштирганликда айблаб чиққан. "8 ноябрь куни мен Тожикистон президенти, Бош прокурор, Сўғд вилояти раисига мурожаат қилиб, уларни маҳаллий коррупциялашган амалдорлар айби билан команда дуч келаётган муаммолардан огоҳлантирмоқчи эдим", - деган эди Мирсаидов.

ҚВЗ жамоаси капитанининг отаси баёнот бериб Сўғд вилояти спорт ва ёшлар ишлари бўйича бошқарма бошлиғи Олим Зоҳидзоданинг истеъфога чиқарилганидан сўнг тергов ишларининг хайрли тугашига умид пайдо бўлганини айтди.

XS
SM
MD
LG