Ссылки доступа

Саудия Арабистонида 35 йил давомида биринчи марта кинотеатр очилаяпти


Саудия Арабистонида 35 йилдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта жамоат кинотеатри очилмоқда. У 18 апрель куни ар-Риёдда ўз ишини бошлайди. Шу куни янги кинозалда режиссёр Райан Куглернинг “Қора қоплон” фильми кўрсатилади.

Аввал Саудия Арабистони ҳукумати Американинг AMC Entertainment Holdings Inc. компанияси билан шартнома имзолаган эди, шу шартнома доирасида беш йил ичида мамлакатда 40 та, 2030 йилга келиб эса деярли 350 та кинотеатр пайдо бўлиши керак. Фильмларни намойиш қилишдан олдин цензурачилар текшириб кўришади.

Кинотеатрлар ва бошқа кўнгилочар муассасалар саудлар ҳукумати томонидан, фундаментал исломчилар босими остида, ўтган асрнинг 80 йилларида тақиқлаб қўйилган эди. Ўшанда диний арбоблар фильмлар кўришни гуноҳ деб эълон қилишган эди.

2017 йил сентябрда, қирол Салмон ибн Абул Азиз ал Сауд тахтга ўтирганидан сўнг бир неча ой ўтач, аёлларнинг автомобиль ҳайдашига қўйилган тақиқни олиб ташлашга топшириқ берди. Энди улар жамоат жойларига ва стадионларга ҳам бориши мумкин.

XS
SM
MD
LG