Ссылки доступа

ҚРда умумий овқатланиш нуқталари устидан назоратни кучайтиришади


ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигида республика жамоат соғлиғини сақлаш хизматининг раҳбарлари ва мутахассислари билан кенгайтирилган мажлис ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, мажлисда кўриб чиқилган масалалардан бири Бишкек шаҳрида, умумий овқатланиш жойи билан боғлиқ овқатдан заҳарланиш, ўтказилаётган тадбирлар ва хизмат томонидан кўрилган чоралар масаласи бўлди.

«Шунга ўхшаш заҳарланишларга йўл қўймаслик мақсадларида санитария-эпидемиология хизмати раҳбарларига умумий овқатланиш объектларида санитария-гигиена талабларига риоя қилинишини кузатиш ва назорат қилишни кучайтириш, аҳоли орасида овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини фаоллаштириш кўрсатиб ўтилди», - дейилади хабарда.

31 март куни Бишкекдаги “Олатов” ресторанида 190 киши иштирок этган тўй бўлиб ўтди. Тўйдан сўнг баъзи меҳмонлар ҳолсизланб қолишди ва овқатдан заҳарланиш аломатлари билан касалхонага мурожаат қилишди. Заҳарланишга таиландча пиширилган товуқ гўшти сабаб бўлган, унда салмонелла таёқчалари борлиги аниқланди.

“Олатов” ресторанидаги оммавий заҳарланиш факти бўйича жиноят иши очилди.

XS
SM
MD
LG