Ссылки доступа

Ratel.kz сайти фаолиятини тўхтатди, унинг муҳаррири эса гумондор бўлди


Журналист ва Ratel.kz сайтининг доимий муҳаррири Вадим Борейко ўзининг Facebook'даги саҳифасида сайт ўз фаолиятини тўхтатганини маълум қилди. Бундан ташқари Ratel.kz" сайтининг “Друзья” (“Дўстлар”) гуруҳи ва ва Facebook'даги расмий портал саҳифаси ҳам фаолиятини тўхтатди.

Шунингдек, 4 апрель куни кечқурун маълум бўлишича, сайт муҳаррири Марат Асиповнинг “Атайлаб ёлғон маълумот тарқатиш” бўйича жиноий ишдаги мақоми гувоҳликдан гумондор дея ўзгартирилди. Сайт ходими Сапа Мекебаев эса ҳимояланиш ҳуқуқига эга гувох мақомида турибди. Сайт шарҳловчиси Анна Калашникова 5 апрель куни сўроқ қилинади, деди Асипов 8 соатлик сўроқдан чиққанидан сўнг.

Forbes.kz журналисти Александр Воротиловнинг мақоми ҳозирча номаълум. У Ratel.kz ва Forbes таҳририятларида ўтказилган тинтувдан сўнг ҳибсга олинган ва кўп ўтмай озод қилинган эди.

Қозоғистондаги ОАВ муҳаррриятларида 2 апрель куни тинтув ўтказилди. Тинтувлар Давлат даромадлари собиқ вазири, айни дамда тадбиркорлик билан шуғулланаётган Зейнулла Какимжоновнинг аризасидан сўнг очилган “Атайлаб ёлғон маълумот тарқатиш” иши бўйича ўтказилди. Какимжановнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда унинг фаолиятига бағишланган Forbes.kz ва Ratel.kz сайтларида эълон қилинган айрим мақолалар “қора пиар” ва “ёлғон”дир.

Мақолаларда Какимжановнинг коррупцияга алоқадорлиги қайд қилинади. Бундан аввал фуқаровий ишлар бўйича судлар Какимжанов ҳақ эканлиги борасида қарор чиқарган ва мақолалар олиб ташланишини, ҳамда унга нисбатан маънавий зарар қопланиши борасида ҳукм чиқаришган эди.

XS
SM
MD
LG