Ссылки доступа

АҚШ бошқа мамлакатларни Россияга босимни кучайтиришга чақирмоқда


Сара Сандерс
Сара Сандерс

Қўшма Штатлар ўз иттифоқчилари ва бошқа давлатларни Россияга нисбатан сиёсатни кескинлаштиришга ва жаҳон саҳнасида “одамшаванда ўйинчига” айланмагунга қадар РФга нисбатан босимни кучайтиришга чақирди.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс баёнот берди, дея хабар беради "Америка овози". Шу билан бирга у АҚШ президенти Дональд Трампнинг, агар Москва билан муносабатларни йўлга қўйишга муваффақ бўлинса, бутун дунё учун фойдали бўлиши борасидаги фикрларини келтириб ўтди.

Шу тариқа Сандерс журналистларнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Герберт Макмастернинг сўнги сўзлари борасидаги илтимосларини изоҳлади.

Ўз нутқида Макмастер жаҳон бўйлаб тажовузкорликни “кучайтираётган” Россияни танқид қилган эди. АҚШ Россияни етарлича товон тўлашга мажбур қила олмади, –деди у ва ўз сўзига қўшимча қилар экан, "Кремлнинг ўзига бўлган ишончи ортмоқда" деди. Россия очиқ жамиятларни силтаб ташлаш мақсадида тажовузкорликнинг эски ва янги шаклларидан фойдаланмоқда, – дея баёнот берди генерал.

Макмастер президент Трамп маъмуриятининг Россияга нисбатан муносабатига юқори баҳо берди, айниқса БРБ собиқ ходими Сергей Скрипаль ва унинг қизи Буюк Британияда заҳарланганига жавоб сифатида – дипломатларни чиқариб юборишни мувоффиқлаштирди.

Унинг сўзларига қараганда, чиқариб юборилган дипломатлар Америка сиёсатига Россиянинг аралашувига ҳисса қўшишган, уларнинг мамлакатдан чиқариб юборилиши Россия ташвиқотининг тарқалиши имкониятлари ва нотўғри тарқатиладиган ахборотларини ҳамда Америка сайловларига аралашувини чеклайди.

XS
SM
MD
LG