Ссылки доступа

Тошкентда АҚШ фуқароси иштирокидаги ЙТҲда бир аёл қурбон бўлди


Ёш аёл 1993 йилда туғилган америкалик тадбиркорга қарашли бўлган “Каптива”нинг ғилдираклари остида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

4 апрель куни пойтахтнинг Юнусобод туманида, “Қозоғистон” кинотеатри яқинида, Амир Темур шоҳкўчасидаги пиёдалар ўтиш йўлагида йўлдан ўтаётган 33 ёшли аёлни машини уриб юборди. Чет элликларга тегишли бўлган ёки улар томонидан ижарага олинган транспорт воситаларига бериладиган сариқ рангли рақамлари бўлган автомобилни Техас штатилик АҚШ фуқароси бошқараётган эди.

Бош суяги синган аёл 7-сонли шаҳар клиник касалхонасига етказилди. Бироқ 5 апрель куни олинган жароҳатлардан у шу тиббиёт муассасасининг жонлантириш бўлимида вафот этди.

Ушбу факт бўйича тергов олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG