Ссылки доступа

Олмаотада кўпқаватли уйдаги ёнғин туфайли 300 киши эвакуация қилинди


Олмаотанинг Кўкжияк микротуманида кўпқаватли уйда катта ёнғин содир бўлди.

Маҳаллий ФВ маълумотларига кўра, болохонали беш қаватли уйнинг биринчи ва иккинчи қаватидаги балконлар ёниб кетди. Кейин олов юқори қаватларга ўтди, бунинг натижасда болохона тўлиқ ёниб битди.

Бинодан 300 киши эвакуация қилингани хабар берилмоқда. Уларнинг ҳаммаси яқиндаги мактабга жойлаштирилди. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот келмади. Ёнғиннинг умумий майдони 1100 квадрат метрни ташкил қилди.

Одамлар оммавий тўпланадиган иншоотлар ва бинолардаги ёнғинлар ҳақидаги ахборот 25 март куни Кемероводаги “Зимняя вишня” СМда содир бўлган ёнғиндан кейин Россия ва Қозоғистонда кўпроқ эътиборни жалб қиладиган бўлди. Ўшанда ёнғин натижасида 64 киши (аксарияти болалар) ҳалок бўлган, савдо марказининг ўзи бутунлай йўқ бўлиб кетганди.

XS
SM
MD
LG