Ссылки доступа

Малайзияда соҳта янгиликлар учун жиноий жавобгарлик киритишди: 6 йилгача қамоқ (видео)


В Малайзии ввели уголовную ответственность за фейковые новости: до 6 лет тюрьмы
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:20 0:00

Малайзияда соҳта янгиликларни тарқатганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи янги қонунни кучга киритишди. Энг катта жазо –$128 гача жарима ва олти йил қамоқ.

Танқидчилар сўз эркинлигини бузишда айблаётган янги қонун “қисман ёки бутунлай ёлғон бўлган янгиликлар, ахборотлар, маълумотлар ва хабарлар” тарқатадиган электрон нашрлар ва социал медиага тааллуқли.

Малайзияда яқинда парламентга сайловлар кунини эълон қилишлари керак – сайловлар июндан кечикмасдан бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Айни пайтда бу қонун, агар фейклар мамлакат фуқаросига тааллуқли бўлса, Малайзия ҳудудида ташқарига ҳам тарқалади.

Ҳукуматдагилар ушбу қонун бўйича ишларни кўриб чиқиш билан алоҳида, мустақил суд шуғуллуниши боис, бу қонун мамлакатдаги сўз эркинлигини хавф остига қўймаслигини айтишмоқда.

"Бу қонун жамиятни ёлғон янгиликлардан ҳимоя қилишга қаратилган, лекин Конституцияга мувофиқ сўз эркинлигига риоя қилинган ", – деб Малайзия Адлия вазири Азалин Отманнинг сўзларини иқтибос қилиб келтиради Reuters.

XS
SM
MD
LG