Ссылки доступа

Қирғизистон сўз эркинлигини ҳимоя қилиш қўмитаси фаол Ормуковнинг ушланишини қоралаб чиқди


Сўз эркинлигини ҳимоя қилиш қўмитаси кўзи ожиз фаол Темирлан Ормуковнинг тергов изоляторига жойлаштирилиши юзасидан баёнот билан чиқди.

«Биз, Сўз эркинлигини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳукуматнинг инсонпарварликни акс эттирмайдиган қарорига, милиция органлари томонидан кўзи ожиз, шоир Темирлан Ормуковнинг қўлига кишан солиниб тергов хибсхонасига олиб кетилишига кескин норозилик билдирамиз», - дейилади қўмита мурожаатида.

Қўмита баёнот беради: «Ҳукуматнинг бирор бир идораси томонидан ҳукумат танқидчиси ва ижодий интелгенция вакилининг қўлга олинишига муносабат билдирмагани боис республика президенти Сооронбай Жээнбеков, шунингдек мамлакат парламентидан прокурор, суд ва милициянинг ҳатти-ҳаракатлари оқибатида ҳаёти ва тақдири хатар остида қолган шоирга эътибор қаратишларини сўраймиз».

2016 йилда Бош прокуратура Интернетда эълон қилинган Темирлан Ормуковнинг шеърларида ўша вақтдаги президент шаънига минтақалараро низо қўзғовчи сатрлар битилганини аниқлаган эди. Ўшанда прокуратурага депутат Дастан Бекешев мурожаат билан чиққан эди.

Кейинчалик Ормуков милицияга Бекешевнинг устидан шикоят аризаси ёзди ва уни айрим қонунларни бузганликда айблади. Аризадаги маълумотлар тасдиқланмади, шу йилнинг феврал ойида фаолга нисбатан “Жиноят содир этиш мақсадида атайлаб ёлғон маълумот бериш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Октябрь туман суди Ормуков суд мажлисига келмагани боис, уни бир ой хибсда ушлаб туриш борасида ҳукм чиқарди. Шу билан бирга унинг хонадони муҳрланди. 5 апрел куни у даволанаётган шифохонага шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари келиб, уни ушлашди. У 1-сонли тергов изоляторига жойлаштирилди.

XS
SM
MD
LG