Ссылки доступа

Истанбулга учадиган рейсга қўйилмаган туркманистонликлар аэропортда норозилик уюштиришди (видео)


Десятки пассажиров не пропустили на рейс в Турцию
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:30 0:00

Туркманистоннинг ўнлаб фуқаролари яна Ашҳобод аэропортида Истанбулга учадиган рейсга қўйилмади. Озодлик радиосининг таҳририяти Ашҳобод халқаро аэропортида паспорт назоратидан ўтказилмаган одамлар тўдаси бу зўравонликка қарши норозилик билдираётгани тасвирланган видеони қўлга киритди.

Видеода рейсга ўтолмаган фуқаролардан баъзилари ўз норозилигини баланд овозда билдираётганини кўриш мумкин. Бу можарога гувоҳ бўлган туркманистонликлар Озодликка айтиб беришича, видео 3 апрель куни олинган.

Видеога туширилган одамларнинг сўзларига қараганда, уларга билетлар сотилгани, жумладан бизнес классга ҳам сотилгани, уларнинг қўлларида мамлакатдан чиқиб кетиш учун зарур бўлган ҳамма ҳужжатлар бўлганига қарамай, улар чегара назоратидан ўта олмаган.

Шу аёлларнинг ҳам сўзларига кўра, Ашҳобод аэропорти миграция ва чегара хизматлари уларга нима учун Туркияга учиб кетишга рухсат этилмаганига ҳеч қандай изоҳ бермаяпти. Айни пайтда, Озодлик радиосининг шу идоралардан шарҳ олишга уринишлари ҳам натижа бермади.

Шу билан бирга, Озодлик ўтган ойда Истанбул ва Дубайга учадиган рейсларга қўйилмаган фуқаролар “қора рўйхат” деб аталган рўйхатга киритилган бўлганлиги ҳақида ахборот олди.

XS
SM
MD
LG