Ссылки доступа

Тожикистонда хорижга пул ўтказишдаги чекловлар юмшатилди


Тожикистон Миллий банки хорижга пул ўтказиш борасидаги аввал жорий қилинган чекловларни юмшатди. Эндиликда Тожикистон фуқаролари хорижга бир кунда 10 минг АҚШ долларигача жўнатишлари мумкин. Авваллари пул ўтказмалари 3 минг долларгача эди.

Душанбедаги “Эсхат” Банки вакили Анвар Сатторовнинг 5 апрель куни айтишича, 204 йўрикнома ўзгартиш киритилганидан сўнг мана шу имкониятлар пайдо бўлган. «Авваллари фуқаролар бир кунда хорижга 27 минг сомони юборишлари мумкин эди. Эндиликда 87,5 минг сомонигача юбориш имконияти пайдо бўлди», - дейди Сатторов.

Сатторовнинг сўзларига қараганда, фуқаролар пулни сомонида ўтказишлари мумкин,банк эса сомонини конвертация қилади ва қабул қилувчилар пулни керакли валютада олади. «10 минг доллардан кўп бўлган пулни ўтказиш учун банк ҳисоби очилиши керак, бошқа холатларда бунинг зарурияти йўқ», -деди.

Тожикистон Миллий банкининг маълум қилишича, хорижга пул ўтказмалари тизимидаги ўзгаришлар шу йилнинг март ойида тайёрланди, эндиликда Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланганидан сўнг мамлакатнинг барча банкларида амал қилади.

Мамлакат бош мувофиқлаштирувчисининг ўз номини ошкор қилишни истамаган вакилининг хабар қилишича, хорижга банк ўтказмаларининг чеклови ўтган йили банк тизимида муаммо пайдо бўлганидан сўнг жорий қилинган эди. «Мамлакатимиздаги иккита йирик банк инқироз билан тўқнаш келди ва шу тариқа биз чет элга пул оқимининг чиқиб кетишига йўл қўймасликка ҳаракат қилдик», -дейди банкдаги манба.

XS
SM
MD
LG