Ссылки доступа

Жанубий Корея собиқ президенти 24 йил қамоққа ҳукм қилинди


Сеул суди Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хени 24 йил қамоққа ҳукм қилди. У порахўрликда, ҳокимиятни суиистеъмол қилганликда ва қонунга зид равишда тижорий компанияларга таъсир кўрсатганликда айбдор деб топилди.

Айблов 66- ёшли Пак Кин Хеучун 30 йил қамоқ жазоси ва $110 миллион миқдорида жарима тўланишини сўраган эди.

Собиқ президент барча айбловларни инкор қилди. У судга келмади. Суд жараёни Жанубий Корея телевидениеси орқали тўғридан тўғри намойиш этилди.

Бир йил муқаддам, 2017 йилнинг 10 март куни Жанубий Корея Конституциявий суди бир овозданПак Кин Хе президент лавозимидан олиб ташлаган эди. Импичмент жараёни президентнинг яқин дугонаси коррупция можаросига аралашиб қолганидан сўнг Жанубий Корея парламенти томонидан 2016 йилнинг декабрида бошланган эди.

Обвинение потребовало 30 лет тюрьмы для бывшего президента Южной Кореи
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:37 0:00

Жанубий Кореяда п​резидентнинг импичментига сабаб бўлган можаро президентнинг болаликдаги дугонаси Чхве Сунь Силь давлатнинг биринчи раҳбарининг таъсирини суиистеъмол қилганидан сўнг бошланган эди. 2018 йилнинг февралида Сунь Силь 20 йил муддатга қамоққа ҳукм қилинди.

У мамлакатдаги йирик корхоналарни, жумладан, Samsungни ўзининг нотижорат жамғармасига пул ($70 млн) ўтказишга мажбурлаган, кейинчалик бу маблағларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатган.

Чхве Сунь Силни шунингдек, ўз таъсиридан фойдаланган ҳолда қизини Сеулдаги нуфузли университетга жойлаб қўйганликда, бунинг оқибатида яхши баҳо олинган бўлишларига қарамай абитуриентлар олий таълим даргоҳига кира олмаганликда айбланди. Айни шу эътироз – олий таълим юқори баҳоланадиган мамлакатда ўта жиддий ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG