Ссылки доступа

Ўзбекистон чегаралар масаласидаги халқаро шартномани ратификация қилди


Ўзбекистон президенти 2 апрель куни иккита — Қозоғистон ва Туркманистон билан чегаралар туташган ҳудуд тўғрисидаги қонунни ратификация қилди.

Қонун 5 январ куни Ўзбекистон қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди ва 29 март куни Сенат томонидан тасдиқланди. Уч давлат чегаралари туташган нуқталар ҳудуди тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари томонидан 2017 йилнинг 10 сентябрида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланган эди

«Бу тарихий ҳужжат, чунки у уч давлатнинг давлат сарҳадларини ҳуқуқий расмийлаштиришга нуқта қўяди», – дейишди «Интерфакс»га сенатнинг ахборот хизматида.

Шартнома муқаддима, учта модда ва иккита иловадан ташкил топган. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон давлат чегараларининг туташган нуқтаси жойлашган жой белгиланган, шунингдек, тегишли тасвирлаш берилган. Бундан ташқари, уч давлат чегараларининг туташган нуқтаси жойлашган жой биргаликда яратилган топографик харитага киритилган.

XS
SM
MD
LG