Ссылки доступа

Роскомнадзор Telegram мессенжерини тўсиб қўйиш ҳақида даъво берди


Ўтган чоршанба куни Роскомнадзор Telegram раҳбариятига қўйган муддат тугади. Бу идора фойдаланувчиларнинг хабарлари шифрланиш калитларини ФХХга беришни талаб қилди.

Ўшанда ФХХ раҳбари Александр Бортников ўтган йили Россияда содир этилган ва олди олинган ҳамма террорчилик ҳаракатларини тайёрлашда мессенжерлардан фойдаланилганини баён қилганди.

Аввалроқ Россия Олий суди Telegramнинг шифрлаш калитларини махсус хизматларга бериш ноқонунйлиги юзасидан ФХХга қилган даъвосини рад этган эди. Telegramдагилар ёзишмалар махфийлигини кафолатлайдиган Россия Конституциясига ҳавола қилишган эди. Бироқ бунга жавобан ФХХ мессенжердан фойдаланувчиларнинг хабарлари, гўёки, Конституция қўриқлайдиган ахборот эмаслигини баён қилган эди.

Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши (ИҲК) аъзолари Роскомнадзорни Telegramни тўсиб қўйишдан воз кечишга, ФХХни эса “миллий хавфсизликка таҳдид солаётган якка тартибдаги фойдаланувчиларнинг ёзишмаларини олишнинг бошқа усулларини топиш”га чақирди".

XS
SM
MD
LG