Ссылки доступа

Ўзбек чегарачиси ўқидан бир қирғизистонлик ҳалок бўлди


Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Аксу тумани Мамай қишлоғи ҳудудида Ўзбекистон чегарачилари қирғизистонликка ўқ отган. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати хабар қилди.

Қирғизистон Давлат Чегара хизмати маълумотига кўра, Аксу тумани, Қурулуш қишлоғида яшовчи, 34 ёшли киши Қирғизистон ҳудудида бўлиб, Мамай қишлоғига кетаётган бўлган.

У Қирғизистоннинг Кербен шаҳар касалхонасига етказилган, бироқ у олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Ҳозирда мазкур воқеа бўйича тергов-суриштирув ишлари бошланган. Ҳодиса рўй берган жойда Қирғизистон Чегара хизматининг Жалолобод вилоят бошқармаси зобитлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат гуруҳ ишламоқда.

Содир бўлган ушбу ҳодисанинг қай вазиятда содир бўлганига аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон ва Қирғизистон томони вакиллари учрашган.

Қирғизистон Бош вазири Сапар Исоқов тегишли идораларга ушбу воқеани "Ўзбекистон томони билан биргаликда" текшириш вазифасини топширди.

XS
SM
MD
LG