Ссылки доступа

Тожик полвони жаҳон чемпионини енгиб, Анталияда “олтин”ни қўлга киритди


Комроншох Устопириён

Таниқли тожик полвони Комроншоҳ Устопириён 8 апрель куни Анталияда якунланган “Grand-Prix Antalya 2018” халқаро турнирида 90 кг.гача бўлган вазн тоифасида 2017 йилги жаҳон чемпиони, сербиялик Неманйа Майдовни мағлубиятга учратиб “олтин”ни қўлга киритди.

Комроншоҳ Устопириён 8 апрель, мусобақаларнинг охирги кунида ўзининг тўрт рақибини иппонга учратиб енгиб, энг юқори натижаларга эришди. Полвон иккинчи турда беллашувга киришди ва Самули Виитаненни енгди (Финляндия, 2:56, иппон). Кейин унинг рақиби АҚШлик Солтон Броун (0:22, иппон) бўлди, Комроншоҳ уни енгиб ярим финалга чиқди. Мусобақаларнинг кейинги босқичида ҳам тожик полвонига омад йўлдош бўлди: озарбайжонлик Мамадали Меҳдиевни енгиб (3:38, иппон), у финалга етди.

Финалда Комроншоҳнинг рақиби 2017 йилги жаҳон чемпиони, сербиялик Неманйа Майдов бўлди. Бу ҳолатда ҳам ҳал қилувчи беллашув тожик спортчисининг фойдасига ҳал бўлди (3:12, иппон). Шундай қилиб, Комроншоҳ Устопириён “олтин”, Майдов эса кумуш мукофот соҳиби бўлди,

Ўтган йили Комроншоҳ Устопириён финалдаги беллашувда монголиялик Алтанбагану Гантулгуга ғалабани бой бериб “Grand-Prix Antalya 2017” халқаро турнирида иккинчи ўринни қўлга киритган эди.

Халқаро дзюдо федерациясининг (IJF) рейтинг рўйхатида Устопириён дунёда еттинчи ўринга кўтарилди.

XS
SM
MD
LG