Ссылки доступа

Қозоғистонда микроавтобусга қарата ўқ отилиши билан боғлиқ ҳодиса тергов қилинмоқда


Қирғизистон ИИВ берган маълумотларга қараганда, Қозоғистоннинг Оқтобе вилоятида Қирғизистон рақами бўлган микроавтобус ўққа тутилиши оқибатида жароҳат олган шахс, дастлабки маълумотларга кўра, Россия фуқаросидир.

Қирғизистон ИИВнинг маълум қилишича, жабрдийда шифохонага олиб борилган, ҳужум вақтида пул, тилла буюмлар ва ҳужжатлар ўғирланган.

6 апрель куни Оқтобе вилоятида номаълум шахслар Қирғизистон давлат рақами бўлган Ақшат қишлоғида турган Mercedes Benz микроавтобусига ҳужум қилди. Қирғизистон ИИВнинг маълум қилишича, бу вақтда ҳайдовчи ҳодиса жойида бўлмаган, у микроавтобусни Ақшат қишлоғи яқинига қўйиб ўзи маълум муддат Оқтобедаги танишлари билан қаергадир кетган эди. Кейинроқ (дастлабки маълумотларга кўра Тожикистонда туғилган, аммо Россия фуқаролигини олган- тўй учун Тожикистонга кетаётган) йўловчи унга қўнғироқ қилиб, ўзига қарата ўқ отилгани ва жароҳат олганини айтган.

«Ҳужум уюштирганларнинг ҳатти-ҳаракатлари оқибатида Қирғизистон фуқоросининг мулкига зиён етди. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда», - дея хабар берди Қирғизистон ички ишлар вазирлиги.

Оқтобе ички ишлар департаменти ҳодиса юзасидан тергов бошланганлигини маълум қилди. Оқтобе вилояти орқали Чимкент – Самара йўли ўтган, бу ердан ҳар куни Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан Россия томонбир неча юз автомобил ва автобуслар ўтади.

XS
SM
MD
LG