Ссылки доступа

Ўзбекистонда коммунал хизматларга қарз бўлганлар хорижга чиқарилмайди


Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб коммунал хизматларга қарздорлар учун электрон маълумотлар базаси ишга туширилади.

Бу базага киритилган жисмоний ва юридик шахслар йирик шартномалар тузиши, алоҳида молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланиши, шунингдек, чет элга чиқиши тақиқланади, дея хабар берди маҳаллий ОАВ.

Қарздорларнинг маълумотлар базасига электроэнергия, иссиқ ва совуқ сувга энг кам иш хақининг икки баробари миқдоридан кўп қарзи борлар (Энг кам иш ҳаққи– 172 240 сўм) киритилади. Юридик шахслар учун эса энг кам иш ҳақининг беш баробари дея белгиланди.

Бундан ташқари қарздорларга суғурта, лизинг ва банк хизматлари кўрсатилиши, жумладан омонатлар жалб қилиш ва микроқарз беришлар тақиқланади. Шунингдек, уларга Давлат хизматлари марказлари хизмат кўрсатмайди.​

Ўзбекистон ҳудудларидан халқаро йўловчи транспортида ташқарига чиқиш тақиқланиши дейилганда, бу ерда самолёт, поезд ва автобуслар кўзда тутилмоқда. Шахсий автотранспорт ҳақида ҳужжатда ҳеч нарса дейилмаган.

Шу билан бирга давлат қарздорларнинг узоқ кутилган таътилига зиён етказмаслик учун барча шароитларни яратишга уринмоқда. Бунинг учун Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий Ижро Бюроси тижорат банклари билан ҳамкорликда қарздорларнинг қарзидан қутилишлари учун енгиллик яратиш мақсадида аэропорт, автовокзал ва темирйўл вокзалларида махсус кассалар ташкил қилиш борасида чоралар кўрмоқда.

XS
SM
MD
LG