Ссылки доступа

Франция Суриядаги кимёвий ҳужумлар муҳокамаси учун БМТ ХКни чақиришга даъват қилди


Франция Сурияда кимёвий қуроллар қўлланилгани билан боғлиқ масалани муҳокама қилиш учун зудлик билан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мажлиси ўтказилишига чақирди. Франция таклифи Кенгашга аъзо саккизта давлат томонидан қўллаб-қувватланди.

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Дума шаҳридаги аҳолига нисбатан кимёвий ҳужумлар ҳақидаги хабарларни “ўта ҳавотирли” деб атади. Парижнинг мавқеини Хавфсизлик Кенгашининг саккизта аъзоси — Буюк Британия, АҚШ, Польша, Нидерландия, Швеция, Кувейт, Перу ва Кот-д'Ивуар қўллаб-қувватлади. Reuters'нинг хабар қилишича, Россия ҳам Хавфсизлик Кенгаши мажлиси чақирилиши лозим деган фикрни айтган, аммо Москва қандай масалани муҳокама қилиши аниқ эмас.

Россия ТИВ якшанба куни Суриядаги кимёвий ҳужумлар борасидаги хабарларни "соҳталаштирилган дея атади". Суриядаги томонларни яраштириш бўйича Россия Маркази бошлиғи генерал-майор Юрий Евтушенконинг баёнотига қараганда, Башар Асад режими томонидан Шарқий Гутада кимёвий қуроллардан фойдаланганлик тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Франция ТИВ раҳбари Думадаги ҳодисаларни "халқаро гуманитар ҳуқуқларни қўпол равишда бузиш” дея атади. Ле Дрианнинг сўзларига қараганда, Франция иттифоқчилар билан биргаликда ҳақиқатан ҳам кимёвий қурол ишлатилган ёки ишлатилмаганлигини аниқлайди.

Исёнкорлар назоратидаги минтақаларда ишлаётган Сурия-Америка Тиббиёт ҳамжамияти ва Сурия фуқаро мудофа хизматининг қўшма баёнотига қараганда шанба куни кимёвий бомба портлаши оқибатида Дума шаҳрида 49 киши ҳалок бўлган.

Бундан аввал АҚШ призиденти Дональд Трамп Сурия президенти Асадни қўллаб-қувватлаётгани учун Россия ва Эрони кескин танқид қилган ва Сурия режими ўзининг ҳатти-ҳаракатлари учун “жавоб беришга” мажбур бўлиши ҳақида баёнот берган эди.

XS
SM
MD
LG