Ссылки доступа

ҚР президентининг Туркияга расмий ташрифи бошланди


Бугун, 9 апрель куни Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбековнинг Туркияга икки кунлик расмий ташрифи бошланди.

Сафарнинг биринчи кунида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашув режалаштирилмоқда, унинг якунларига кўра бир қатор келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Жээнбеков Ота Турк мақбарасига ҳам гуллар қўяди. Эртага, 10 апрель куни у бош вазир Бинали Йилдирим ва Миллий мажлис спикери Исмоил Қаҳрамон билан учрашади.

Ташриф дастурида Туркиядаги қирғиз диаспораси вакиллари билан учрашиш ва Анқарадаги Чингиз Айтматов ҳайкалини бориб кўриш ҳам режалаштирилган.

Кейин, 11-12 апрель кунлари Сооронбай Жээнбеков Брюсселдаги Европа иттифоқи институтларига ишчи ташриф билан боради.

XS
SM
MD
LG