Ссылки доступа

РФ мудофа вазирлиги Исроилни Суриядаги авиабазага ракета зарбаси берганликда айблади


Россия мудофаа вазирлиги баёнот бериб, Суриянинг Хомс вилоятидаги авиабазага Исроил қирувчи самолётлари зарба берганини маълум қилди.

Россия мудофаа идораси тарқатган матбуот хабарида таъкидланишича, ҳаво ҳужумларига Исроил ҲХКнинг иккита F-15 самолётлари жалб қилинган, улар Сурия ҳудудларига кирмаган ҳолда 9 апрелга ўтар кечаси Ливан ҳудудларидан 8та бошқариладиган ракета отган, дея хабар берди РИА Новости. Исроил ҳарбийлари Россия мудофаа вазирлигининг баёнотини изоҳлашдан воз кечишди.

Суриянинг Хомс вилоятидаги ҳарбий аэродромга 9 апрелга ўтар кечаси ракета зарбаси берилгани борасида Сурия ОАВ хабар берди. Уларнинг маълум қилишича, 8та ракета Сурия Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими томонидан уриб туширилган. Дастлабки маълумотга кўра, ракеталар аэродром атрофига тушган. Сурия САНА ахборот агентлиги ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар ҳақида маълум қилди, бироқ уларнинг аниқ сони ҳақида маълумот йўқ. "Бу АҚШ томонидан агрессия бўлиши мумкин", - дейилади агентлик хабарида.

АҚШ ракета зарбасига алоқаси борлигини инкор қилмоқда. Пентагон баёнотида, "шу вақт мобайнида Мудофаа вазирлиги Сурияга авиазарба бермагани” таъкидланади. Бироқ у ердаги вазиятни диққат билан кузатиб турибди ҳамда Сурияда ва бошқа жойларда кимёвий қуролларни қўллаганларни жавобгарликка тортиш мақсадида дипломатик ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди, - дейилади АҚШ мудофаа муассаси баёнотида.

Куни кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин ва Эронни Суриядаги “ақлдан оздирган кимёвий ҳужумлар учун” маъсулиятли деб атаган эди. Ҳужумлар оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Трамп айбдорлар “юқори нархларда” товон тўлашини ваъда қилди. Сурия расмийлари ва Россия мудофаа вазирлиги Суриянинг Дума шаҳрида кимёвий қуроллар ишлатилганини қатъиян инкор қилади.

XS
SM
MD
LG