Ссылки доступа

Шифокорлар: Қозоғистонда ҳужум оқибатида жароҳат олган шахснинг аҳволи барқарор


Ўтган ҳафтада Оқтобе вилоятида микроавтобусга қилинган ҳужум оқибатида жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган россияликнинг аҳволи “оғир, шу билан бирга барқарор”, дея хабар берди шифокорлар.

«У жонлантириш бўлимида, ҳуши жойида. Травматик шокдан чиқди. Ўқ туфайли унинг суяклари, билаклари ва елкаси жароҳатланган. Жиддий қон йўқотилган, — дейди шифохона бош шифокорининг даволаш бўйича ўринбосариГульмира Гульжанова. — Умумий аҳволи оғир, барқарор. Мижоз яшайди».

6 апрель куни кечқурун Оқтобеда номаълум шахслар трасса четига қўйиб кетилган Қирғизистон рақамига эга бўлган Россиядан Қирғизистонга кетаётган микроавтобусга ҳужум қилди ва пул ҳамда тақинчоқларни ўғирлаб кетишди. Хабарларга кўра автобус йўловчиси жароҳат олди, ҳайдовчи ҳодиса жойида йўқ эди. Оқтобе вилоят ички ишлар департаменти босқинчилик ҳужуми бўйича тергов бошланганини маълум қилди. Оқтобе вилоят прокуратураси тергов “назоратга олингани” борасида хабар қилди.

Оқтобе вилояти ҳудудидан ҳар куни юзлаб автомобил ва автобуслар ўтади.

XS
SM
MD
LG