Ссылки доступа

Халқаро шахмат федерацияси ўз президентидан истеъфога кетишни талаб қилмоқда


Кирсан Илюмжинов
Кирсан Илюмжинов

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) ўз президенти Кирсан Илюмжиновдан истеъфога кетишни талаб қилди. Бу борадаги мурожаат ФИДЕнинг расмий сайтида эълон қилинди.

ФИДЕнинг тушунтиришича, талабнома АҚШ Молия вазирлиги Илюмжиновга нисбатан санкция жорий этгани муносабати билан ФИДЕ оғир молиявий қийинчиликларга учраётгани билан изоҳланди. Шунингдек, Илюмжиновнинг президентлиги шаҳмат хаваскорлари орасида “халқаро федерациянинг обрўсига путур етказаётгани” ҳам таъкидланган.

Кирсан Илюмжиновнинг истеъфога чиқариш масаласи федерациянинг Минскда 7-8 апрелда ўтган президентлик кенгашида кўтарилган эди. Илюмжинов истеъфоси учун кенгашнинг 14 аъзоси овоз берди.

Бундан аввал Швейцариянинг UBS банки АҚШ Молия вазирлиги Кирсан Илюмжиновга санкция эълон қилгани муносабати билан ФИДЕнинг банк ҳисоблари апрель ойидан музлатилишидан огоҳлантирган эди. 2017 йилнинг март ойида унинг истеъфоси ҳақида ФИДЕ сайтида хабар пайдо бўлган эди, Илюмжиновнинг ўзи эса бу ҳодисани иғво деб атаган эди. Ўшанда у баёнот бериб, кимда-ким АҚШ санкциялари туфайли ташкилотга “халақит бераётганини” исботлайдиган тақдирда ўз лавозимидан кетишини таъкидлаган эди.

Кирсан Илюмжинов ФИДЕ раҳбари лавозимида 1995 йилдан бери ишлаб келади. 2015 йилда АҚШ Молия вазирлиги унга нисбатан санкция жорий этгач, Илюмжиновнинг президентлик ваколатлари чеклаб қўйилган эди. АҚШ ҳукумати уни Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлаганликда айблаган ва унга нисбатан санкция жорий қилган эди. Шундан сўнг Илюмжинов АҚШ молия вазирлигига нисбатан даъво аризасини берди ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш мақсадида кўрилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун товон сифатида 50 миллиард доллар берилишини талаб қилган эди.

XS
SM
MD
LG