Ссылки доступа

Афғонистон самолётлари Ўзбекистонда таъмирланади


Uzbekistan Airways Technics компанияси афғон самолётларига техник хизмат ва таъмирлаш ишларини амалга оширади.

Маҳаллий ОАВларга кўра, бу ҳақда келишув Ташқи савдо вазирлигида Афғонистон траспорт вазири Мухаммад Хамид Тахмаси билан эришилди.

"Шунингдек, Ўзбекистон Афғонистон учун авиация соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда ёрдам беради", — деб таъкидланди Ташқи савдо вазирликда.

Uzbekistan Airways Technics миллий авиаташувчи Uzbekistan Airways компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланади. Ўтган давр мобайнида 80 мингдан ортиқ самолётларни капитал таъмирлашдан чиқарди.

Бугунги кунда корхона маҳаллий ва хорижий компания самолётларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча зарур техник жиҳозларга ва юқори малакали кадрларга эга. Бу ерда ҳар йили камида 10 та хорижий авиакомпания самолётлари таъмирланади. Улар асосан Россия ва Қозоғистон самолётларидир.

XS
SM
MD
LG