Ссылки доступа

Тожикистонда ўқувчиларнинг оммавий ҳушдан кетишининг сабаби... васваса


5 апрель куни Мўминобод туманидаги Чарги қишлоғи мактабида 5 ва 9 синф ўқувчилари дарс вақтида ҳушларидан кетишди. Маҳаллий шифокорлар болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди, бироқ ўша куни болаларнинг нима сабабдан ҳушидан кетиш сабаблари аниқланмади.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 9 апрель куниб баёнот бериб, Мўминобод туманидаги Чарги қишлоғидаги болалар васваса сабаб ҳушларини йўқотганликларини маълум қилди.

«Вазирликнинг махсус комиссияси ҳодисани диққат билан ўрганиб чиққанидан сўнг Чарги қишлоғидаги ўқувчилар синфдошларидан бирининг ҳушдан кетишини гувоҳи бўлишган, деган хулосага келди”, дейилади вазирлик матбуот хизматининг ёзма жавобида.

Мактубга кўра, шифокорлар, эпидемиолог ва руҳшунослардан иборат комиссия аъзолари Чарги қишлоғидаги барча хонадонларда бўлишиб, болаларни сув ёки овқатидан заҳарланишига сабаб бўладиган омилларни кўришмаган.

Чарги қишлоғида истиқомат қилувчи Ҳамид Одинаевнинг айтишича, унинг икки нафар набираси ҳушдан кетган. «Улардан бири мактабда, иккинчиси эса уйда ҳушдан кетди. Биз бу каби кўриниш билан илк бор тўқнаш келдик. Ҳозир улар уйда доимий шифокорлар назоратида бўлиб туришибди», - дейди Одинаев.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг июнида Шамсиддин Шохин туманидаги Хўжағалтон қишлоғида ўнлаб ўқувчилар дарс вақтида ҳушдан кетган эди. Кейинроқ, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, 25 нафар ўқувчининг ҳаммаси инсектициддан заҳарланганини айтган эди. Бу модда ҳашоратларга қарши курашда ишлатилади.

XS
SM
MD
LG