Ссылки доступа

Россиядан Ўзбекистонга яна бир «Груз-200» уйга жўнатилди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Россиядан яна бир «Груз-200» уйга жўнатилди. Дарахт босиб қолган 24 яшар ўзбекистонлик йигитнинг жасади уйга юборилди. Марҳумнинг аёли ва 4 яшар ўғилчаси қолган. (ўзбек тилида видео)

- Қирғизистон: Қорасувда ўқувчилар террорчиликка қарши юришга чиқди. Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида 5 апрель куни мактаб ўқувчилари “Биз террорчиликка қаршимиз” шиори остида юришга чиқди. Тадбир шаҳар ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими ва миллий хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда уюштирилган. (ўзбек тилида видео)

- Осиё: Қозоғистондаги тизимсиз мухолифат. Брюсселда "Янги Қозоғистон" анжумани иштирокчилари мамлакатдаги демократик ислоҳотларининг имкониятларини муҳокама қилдилар. Қирғизистонда собиқ ва амалдаги президентлар ўртасидаги зиддият кучаймоқда. Суриядаги вазият қандай ривожнланиши мумкин. (видео)

- Брюсселда Қозоғистондаги демократик ислоҳотларининг имкониятларини муҳокама қилишди. (видео Настоящее время)​

- "Ҳеч қандай кимёвий ҳужум бўлмаган!": Россия БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида Асаднинг ёнини олмоқда. (Директ видеоси)

- Олмаота чеккасида ўз-ўзини бошқаришни талаб қилишмоқда. Бир неча йиол олдин Олмаота чеккасида қурилган Олғабос микрорайон аҳолиси турар массивини бошқариш учун кооператив ташкил қилиб унинг раҳбаринини ўзлари сайлашмоқчи. (ҚРдан видео)

- Суриядаги ҳаво базасига ҳужум уюштирилди: томонлар бир-бирини айбламоқдалар. (видео Настоящее время)​

- "Хумрайган" ўзи ким: МH17 авиаҳалокат ишидаги янги фактлар. Халқаро тергов гуруҳи ва украиналик ҳуқуқ-тартибот идоралари 2014 йилнинг ёзида рўй берган малазиялик "Боинг"га қарши терактга алоқадор кишиларнинг имсларини ҳозирча ошкор этмай турибди. шу билан бирга фаоллар ушбу ишнинг камида яна бир фигурантини аниқладилар. (видео)

- Душанбеда минтақанинг 200 тадбиркор аёллари учрашмоқда. (видео)

- Газ АЁҚШларининг аксарияти хавфли. (ҚРдан видео)

- "Итлар ичида завқланиб яшайман". Смоленскда бир қишлоқда ҳайвонлар учун бошпана очилди. (Директ видеоси)

- «Бу одамлар ўлимдан қўрқмайди». Қрим татарлар батальонининг тарихи. Бу батальонда ароқ ичиш ёки ёмон сўз айтиш ман қилинган. Бундай тартибни "Қрим кўнгиллилар бўлинмасида афсонавий қўмондон Исо Акаев ўрнатган. (Директ видеоси)

- Фотосурат санъатига бағишланган ҳаёт. Москвада 9 апрель куни фотограф ва фотожурналист Юрий Абрамочкин билан видолашмоқдалар. (фотогалерея)

- "Цензура ва ҳийлалар". Сайловчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан шуғулланган "Голос" ҳаракати ОАВларнинг Россия президенти сайлови натижаларига таъсири ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди. Тадқиқотга кўра, ҳуқумат назорати остидаги ОАВлар номзодларнинг тасаввурлари аниқлайдиган маълум бир доирани белгилаб берган. (Директ видеоси)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG