Ссылки доступа

Тожикистон ва Ўзбекистон май ойида автобус қатновини очади


Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги автобус йўналишларини май ойида ишга туширишади

«Тожикистон ва Ўзбекистон транспорт вазирликларининг вакиллари шу ҳафта охирида икки давлатнинг йирик шаҳарларини боғлайдиган автобус қатновларини тиклаш тўғрисидаги битимни имзолайдилар. Кўринишидан, йўловчи автобуслари икки давлат ўртасида жорий йилнинг май ойи бошидан қатнашни бошлайди», – деб хабар қилди «Asian Express» тожик компаниясининг вакили.

Автобуслар Душанбедан Ўзбекистоннинг Денов ва Термиз шаҳарларига, Панжикентдан – Самарқандга ва Хўжанддан – Тошкент ва Фарғонага жўнайди.

Йўлҳақи нархлари ва уларнинг ҳаракат жадваллари юқорида айтиб ўтилган битим имзоланганидан сўнг эълон қилинади, деб ёзаяпти Тожикистон ОАВ.

Ўзбекистон шаҳарларига йўловчи рейсларниТожикистоннинг «Asian Express» компанияси амалга оширади, ўзбек компаниясининг номини эса Ўзбекистон Транспорт вазирлиги эълон қилади.

XS
SM
MD
LG