Ссылки доступа

ҚР омбудсмани: Ўзбек чегарачиси қирғизистонликнинг бошидан отган, у ўша ердаёқ ҳалок бўлган


Омбудсман институти Жалолобод вилоятида ўзбекистонлик чегарачилар Қирғизистон фуқаросини ўлдирганининг тафсилотларини хабар қилди.

Бу идора, Жалолобод вилояти давлат чегара хизмати бошлиғи Таалай Кўжушевнинг сўзларига таянган ҳолда, ҳодиса 7 апрель куни соат 7:30 да содир бўлганини таъкидлайди. Кербен шаҳрида яшовчи 34 ёшли Фарҳод Мирзақулов ўзининг Ўзбекистон ҳудудида яшайдиган қариндоши Дилором Боқиеваникига борган эди. Фарҳод Мирзақулов аллақачон қайтаётган эди ва Ўзбекистон билан шартли чегара ҳисобланадиган ариқдан ўтиб ҳам бўлганди, шунда Ўзбекистон чегарачилари уни қувиб етишди ва улардан бири ҚР ҳудудида унга ўқ узди ва уни ўз ҳудудига олиб ўтмоқчи бўлди.

Таъкидланишича, ўқ Фарҳод Мирзақулвонинг бошига тегди, у шу ернинг ўзида жон берди. Ўлган кишининг холаси чегарачилар уни судраб кетишаётганини кўриб, қичқира бошлади ва ёрдамга чақирди. Унинг қичқириғига икки нафар Қирғизистон фуқароси етиб келди, буни кўриб қўшни мамлакат чегарачилари, уларга агар жойларидан қимирлашса, отиб ташлашларини айтиб, таҳдид солишди. Аёлнинг қичқириғини эшитиб бошқа қишлоқдошлари етиб келганидан кейин, чегарачилар қочиб кетишди ва жабрланганни касалхонага олиб бориш имконияти туғилди.

Ўша жойдан 2 та гильза ва битта ўқ топилди. Ҳодисадан сўнг икки мамлакат чегара хизматларининг бошлиқлари музокаралар ўтказишди, унда полковник Таалай Кўжушев бу қўшни мамлакат томонидан содир этилаётган биринчи қоидабузарлик эмаслигини айтиб ўтди. Ҳозирги вақтда Ақсуй туман ИИБ “одам ўлдириш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатган.

Аввалроқ Қирғизистон давлат чегара хизмати яраланган қирғизистонлик касалхонада вафот этганинин хабар қилган эди. Ўзбекистон чегара хизматининг фаразига кўра, бу киши тўхташ тўғрисидаги талабларга бўйсунмаган, огоҳлантирувчи ўқ узишларга парво қилмаган ва яраланганига қарамай, қўшин давлат ҳудудида яширинган.

XS
SM
MD
LG