Ссылки доступа

Туркманистон ҳукумати Гарлиқ тоғ-кон комбинати қурилиши масаласини муҳокама қилди


Орадан бир йил ўтиб Туркманистон Белорусь томонидан қурилган Гарлиқ калий тоғ-кон комбинатидаги носозликларни аниқлади ва белорус томонига ўз эътирозларини билдириш борасида рўйхат тайёрламоқда, дея хабар берди 5 апрел куни Белоруссиянинг tut.by медиа портали.

Гарлиқ калий комбинати қурилиши билан боғлиқ масала 6 апрель куни Туркманистон ҳукуматида муҳокама қилинди.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов бош вазир ўринбосарига комбинат қурилиши ва автобан борасида батафсил ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этилишини топширди. У бу лойиҳаларни туркман иқтисодиёти учун ўта муҳимлигини ва шу сабабли ҳам ниҳоятда диққат билан ишлаб чиқиш лозимлигини таъкидлади, дея хабар берди ҳукумат мажлисидан сўнг давлатга тегишли ТДХ ахборот агентлиги.

Расмий хабарда таъкидланишича, Лебап вилоятида калий ўғитлари ишлаб чиқариш мақсадида қад ростлаган Тоғ-кон комбинати ҳамда Ашҳобод-Туркменабат автомагистрали учун 16 март куни Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар Уюшмасига имтиёзли шартлар билан 3 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган эди.

Лебап вилоятида калий ўғитлари ишлаб чиқариладиган биринчи завод қурган “Белорус томонига эътирозлар муҳокама қилингани” билан боғлиқ масала борасида расмий хабарда маълум қилинмаган.

Шартнома асосида Белорусс мутахассислари томонидан қурилган биринчи Гарлиқ ТКК Белорусс президенти Александр Лукашенконинг Туркманистонга расмий ташрифининг охирги куни 31 март куни очилди.

Белорусс компаниялари томонидан қурилган қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган Гарлиқ Тоғ-кон комбинатининг қуввати бир йилда 1 миллион 400 минг тонна калий ўғити ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

XS
SM
MD
LG