Ссылки доступа

Тожикистон Туркиядан “24лар гуруҳи” фаоли ва раҳбарини экстрадиция қилишни сўради


Насим Шарипов ва Сухроб Зафар

Тожикистон Туркиядан мамлакатда фаолияти тақиқланган “24лар гуруҳи”нинг икки фаоли Суҳроб Зафар ва Насим Шариповни экстрадиция қилишни сўради. Ҳар икки мухолифатчи 19 март куни турк полицияси томонидан яшаш жойлари бўлмиш Истанбулда қўлга олинган эди.

ТР ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Умаржон Эмомалининг 10 апрел куни айтишича, “24лар гуруҳи”нинг фаолларини экстрадиция қилиш борасидаги музокаралар давом этмоқда.

Унинг сўзларига қараганда, «24лар гуруҳи»нинг раҳбари Суҳроб Зафар (Тўраев) ва фаол Насим Шарипов қидирувда бўлгани боис Тожикистон Туркияга уларни экстрадиция қилинишини сўраб мурожаат қилган. Шу билан бирга мурожаат қачон юборилганини айтмади.

Шу билан бирга Туркия Конституциявий суди“24лар гуруҳи”нинг икки нафар фаолини экстрадиция қилинишини 3 ойга тўхтатиб қўйди, шу вақт мобайнида тегишли идоралар уларга нисбатан Тожикистонда қўйилган айбловларни ўрганиб чиқади. Бу ҳақда судья Энгин Йилдирим томонидан имзоланган конституцион суд қарорида таъкидланади.

Суҳроб Зафар ва Насим Шариповларнинг ҳибсга олинганига бир ой бўлди. «24лар гуруҳи»нинг таъкидлашича, мухолифатчилар Тожикистон махсус хизматлари сўровига биноан қўлга олинган. Бундан аввал «24лар гуруҳи» вакили Саидали Ашуров турк расмийлари қўлга олинган фаолларни қўйиб юборишга умид билдирди, чунки уларга қўйилаётган айбловлар сиёсий аҳамиятга эгадир.

Ашуровнинг сўзларига қараганда, Суҳроб Зафарга ватанида Конституциявий тузумни куч билан ағдариб ташлашга уриниш айби қўйилган. «24лар гуруҳи» раҳбарининг исми ТР Миллий банки томонидан эълон қилинган терроризмга алоқаси бўлганлар рўйхатига киритилган.

XS
SM
MD
LG