Ссылки доступа

Генерал Парпиев Солиқ қўмитасидаги "йирик камомад" юзасидан "сўроқ" қилинмоқда


Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида йирик миқдорда камомад аниқланиши ортидан солиқ қўмитасининг бошлиғи, генерал Ботир Парпиев Ўзбекистон молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси ходимлари саволларига жавоб бермоқда.

Солиқ қўмитаси ходимига кўра, қўмитата аниқланган камомад “ўнлаб миллион доллар”ни ташкил этади.

Назорат-тафтиш бошқармаси ходимининг билдиришича, камомаднинг якуний миқдори ҳозирга қадар тўлалигича аниқлангани йўқ. Бош прокуратура терговчиси генерал Ботир Парпиевдан ҳозирча камомадни қоплаш талаб қилинаётганини билдирди.

Унинг қўшимча қилишича, Ботир Парпиевдан ташқари Солиқ қўмитасининг яна бир неча масъул ходими сўроқ қилинаётир.

13 февралда президент Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Бош прокуратура ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида кенг кўламли текширув бошлагани ҳақида хабар қилинган эди. Маҳаллий ОАВларга кўра, дастлаб 30 кишидан иборат “терговчилар десанти” 65 кишига етган.

Бош прокуратура ходимига кўра, прокуратура терговчилари текширувлари ҳозирда охирига етгани, текширув ишларини ҳозирда Назорат-тафтиш бошқармаси ходимлари давом эттирилмоқда. Текширувларнинг 15 апрелгача давом этиши, натижаларнинг эса, шахсан президент Мирзиёвга тақдим этилиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG