Судланувчи суд қароридан норози ва бу қарор устидан шаҳар судига шикоят қилиш ниятида.
Мавлон Аскарбековга нисбатан ҚР ЖК 297-моддасининг 1-бандига (“Ҳокимиятни зўрлик билан қўлга киритиш ёки конституциявий тузумни куч ишлатиб ўзгартиришга оммавий чақиришлар”) биноан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов тахминига кўра, Мавлон Аскарбеков бундай чақириқларга “Учқун-2” ва “Дачи-СУ” аҳоли яшаш мавзеларидаги учрашувлари пайтида йўл қўйган бўлиб, бу ерларда у ҳукумат ушбу аҳоли яшаш мавзеларининг муаммоларини ҳал қилиши шартлиги ҳақида гапирган эди.
Фаолнинг ўзи бу айбловларни инкор қилаяпти ва унга нисбатан МХДҚ томонидан қўзғатилган иш уни мухолифлик фаолияти учун таъқиб қилиш деб ҳисобламоқда.