Ссылки доступа

Туркманистонда яна Америка доллари “қимматлашди”


Туркманистонда яна АҚШ долларининг қиймати кўтарилаётгани кузатилмоқда. Гап “қора бозор”даги қимматлашиш ҳақида бормоқда, туркман миллий пул бирлигининг 1 АҚШ долларига нисбатан ўрнатилган расмий курси 3.5 манат даражасида ушлаб турилибди.

Азатлық (“Озодлик” радиосининг туркман хизмати) мухбирларининг хабар қилишича, Ашҳободда ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланувчилар 10 апрель куни эрталаб 1 АҚШ долларини 14 манатдан сотиб олган, ҳамда 14.4-14.6 манатдан сотишган.

Туркманистон қора бозорида АҚШ доллари курсини бирданига кўтарилиб кетиши сўнгги ойларда мамлакатда зарур эҳтиёж маҳсулотларининг нархи кўтарилишига олиб келди.

Туркманистонда нақд валюталарни алмаштириш 2016 йил бошларида тақиқланган. Шу билан бирга Туркманистон МБ томонидан 2015 йил бошларида ўрнатилган 3.5 манат 1 АҚШ доллари курси уч йилдан бери ўзгармай келмоқда.

Сўнгги икки йилда аҳоли ўз пулларини давлат курсида валютага алмаштиришларининг ягона йўли, аввалига маблағларини мамлакат ичкарисида туркман манатида банк картларига ўтказишлари керак бўлади, кейинчалик эса хорижда чет эл валютасида олишлари мумкин бўлади.

XS
SM
MD
LG