Ссылки доступа

Тожикистонда Садриддий Айний юбилейи нишонланмоқда (видео)


Тожикистонда тожик совет адабиёти асосчиси Садриддин Айнийнинг юбилейини нишонлаш бошланди. 15 апрель куни ёзувчи, жамоат арбоби ва олим, Ўрта Осиё халқлари адабиёти ва тарихи бўйича бир қатор асарлар муаллифи бўлмиш Садриддин Айний таваллудига 140 йил бўлади.

Яқинда Душанбеда Садриддин Айний асарлари тўплами қайта нашр қилинди. Тожикистон Ёзувчилар уюшмасида сешанба куни буюк ёзувчининг ижодига бағишланган илмий конференция бўлиб ўтди, унинг ишида Марказий Осий мамлакатлари, Россия ва ғарб мамлакатларининг етакчи тадқиқотчилари иштирок этди.

Буюк ёзувчининг юбилейига бағишланган асосий тадбирлар 14 апрель куни бўлиб ўтади. Ўша куни Душанбеда Тожикистон қахрамони Садриддин Айнийнинг таъмирланган уй-музейи тантанали очилади.

ТР президентининг ижтимоий тарақиёт масалалари ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси ​Абдужаббор Раҳмонзоданинг 10 апрель куни маълум қилишича, ёзувчининг уй -музейи Эмомали Раҳмон топшириғига биноан таъмирланди. «Айнийнинг тожикларнинг янги давлати барпо этилишида хизмати беқиёсдир. У ўтган асрнинг 20-йилларида большевиклар партияси раҳбарияти ва жаҳон ҳамжамиятини Тожикистон номи билан аталувчи алоҳида давлат ташкил қилиш зарурлигига ишонтирди. Ўшанда Садриддин Айний “Тожик адабиёти намуналари” деб номланган илк миллий тожик ижодиёти антологиясини тузиб чиқди», - дея таъкидлади Раҳмонзода.

Куни кеча Айнийнинг юбилейи арафасида Самарқанддаги ёзувчининг уй-музейи қайта реставрация қилинди. Ўзбекистон ҳукумати президент Шавкат Мирзиёев фармойишига биноан таъмирлаш ва реставрация учун 300 миллион сўм ($37 минг.) ажратди. Садриддин Айний Бухорода туғилган, Душанбега келишидан аввал узоқ муддат Самарқандда яшаган.

Душанбедаги Садриддин Айний архивининг бош сақловчиси Мохшариф Табаровнинг айтишича, олимлар ёзувчининг уч йил аввал топилган ўзбек ва араб тилидаги қўлёзмаларини ўрганишмоқда.

В Душанбе завершаются ремонтно-реставрационные работы в доме-музее Айни
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:40 0:00

XS
SM
MD
LG