Ссылки доступа

Трамп Сурия туфайли Лотин Америкасига ташрифидан воз кечди


АҚШ Президенти Дональд Трамп Думага шаҳрига эҳтимолий кимёвий ҳужумлардан сўнг Суриядаги вазият кескинлашгани боис Перуда бўлиб ўтадиган Лотин Америкаси мамлакатлари саммити ва Колумбияга ташрифидан воз кечди.

Ташриф ҳафта охирларига белгиланган эди. Трампнинг ўрнига вице-президент Майк Пенс боради. “Суриядаги вазиятга Америка жавобларини мувоффиқлаштириш ва халқаро вазиятни кузатиб туриш мақсадида” Дональд Трамп Қўшма Штатларда қолади", – дейилади Оқ уй баёнотида.

АҚШ Президенти бундан аввал Дума шаҳрига уюштирилган кимёвий ҳужумларни қоралаб чиққан ва ҳужумлар учун масъулият Сурия президенти Башар Асад, шунингдек Россия ва Эрон зиммасига тушишини айтган эди. Трамп баёнот берар экан, кимёвий қуроллар ишлатгани учун Сурияга нисбатан ҳарбий зарба бериш учун Қўшма Штатларда “кўплаб вариантлар" мавжудлигини таъкидлади. АҚШ ўзининг ҳатти-ҳаракатларини иттифоқчилари, айниқса Франция ва Буюк Британия билан мувоффиқлаштириб турибди.

Россия ва расмий Дамашқ кимёвий ҳужум бўлмаганлигини айтиб келади. Сурия Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига расмий таклифнома юбориб айни дамда Асад қўшинлари назоратидаги Думага таклиф қилди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши сешанба куни Суриядаги вазиятни муҳокама қилишни давом эттирди. АҚШ Думадаги ҳодисани текшириш борасида резолюция лойиҳасини тақдим қилди. Россия ўз лойиҳасини тайёрламоқда.

XS
SM
MD
LG