Ссылки доступа

Россия БМТ ХКнинг Сурия бўйича резолюция лойиҳасига вето қўйди


Россия БМТ ХКнинг Сурияда кимёвий ҳужумларни тергов қилиш механизмлари бўйича Америка тақдим қилган резолюция лойиҳасига вето қўйди. Резолюция лойиҳасини қўллаб 12 та мамлакат овоз берди, Россия ва Боливия қарши чиқди, Хитой бетараф қолди.

«Бу резолюция ҳужумлар учун Хавфсизлик Кенгаши кўрадиган мутлоқ минимум чора ҳисобланади», – деди АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли овоз беришдан аввал.

"Имконият ва ҳатто эҳтимолни назарда тутсак ҳам бу лойиҳа қабул қилингудек бўлса текширувларни ўтказиш механизмини яратиш учун бир неча ой керак бўлади", - дея баёнот берди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя. "Сиз, Суриянинг Думасида кимёвий ҳужумлар излари топилмагани ҳақида эшитишни ҳам истамаяпсиз", - дея таъкидлади Россия дипломати, дея хабар беради ТАСС агентлиги.

XS
SM
MD
LG