Ссылки доступа

Ўзбекистонда диний идора раҳбарияти истеъфосини талаб қилган имом ишдан олинди


Ижтимоий тармоқларда баҳсли чиқишлари билан жамоатчиликка яхши танилган Тошкентдаги "Дўмбиробод" масжидининг имом-хатиби Шермурод Тоғай (Алишер домла) ўтган ҳафта бошида ишдан олинган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси мутасаддисига кўра, Шермурод Тоғай айнан ижтимиой тармоқлардаги "кескин" чиқишлари ва "ўз жамоаси орасида фитналарнинг келиб чиқишига сабабчи бўлгани" учун имомликдан бўшатилган.

Исми сир қолиш шарти билан гапирган мутасаддининг илова қилишича, Шермурод Тоғайни ишдан олиш қарорини муфтий Усмонхон Алимов Ўзбекистон Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Худоёр Мелиевнинг хулосаларидан сўнг олган.

Унинг ўрнига Саидбакир Довудов "Дўмбиробод" масжидига имом этиб тайинланган.

Шермурод Тоғай март ойида Ўзбекистон Диний идорасини фитначи ва порахўрликда айблаб чиққан эди.

Шу йилнинг 2 март кунги жума маърузасида имом Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан "Салафийлик" диний экстремистик оқим ҳақидаги маърузанинг мажбурий ўқитилиши ортидан идора фаолиятини кескин танқид қилганди. У Диний идора раҳбарияти истеъфосини талаб қилганди.

XS
SM
MD
LG