Ссылки доступа

Сўхликлар сув очгани борган қирғизистонлик билан муштлашгани айтилмоқда


Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Сувбоши қишлоқ ҳукумати ва Ўзбекистоннинг Сўх тумани Шарҳобод қишлоғи чегарадош бўлган ҳудудда ўзбекистонликлар қирғиз фуқаросини калтаклади. Бу ҳақда Сувбоши қишлоқ ҳукумати раиси Кудайберди Кўзуев хабар қилди. ҚР Чегара хизмати бу маълумотни текширмоқда.

Кудайберди Кўзуевнинг билдиришича, қишлоқ ҳукумати таркибига кирувчи Бўзадир, Қоратўқай ва Ширеч овулларига насос станциясидан сув очиш учун Сўх тумани ҳудудига ўтган хизматчига Шарҳобод қишлоғи аҳолиси оғир тан жароҳатлари етказган. Сўх анклавининг Шарҳобод қишлоғига сув очиш учун борган хизматчимизни шарҳободликдар қаттиқ калтаклаган. Ҳозир калтакланган хизматчимиз Боткен вилоят касалхонасида ётибди.

Қишлоқ ҳукумати раисининг айтишича, “Ширеч” насос станцияси жойлашган ер Қирғизистонга қарашли бўлса-да, Сўх анклавининг ичкарисида жойлашган. Вазият Ўзбекистон ва Қирғизистон милицияси ходимлари, чегарачилар томонидан назорат қилинмоқда. Қирғизистоннинг Боткен вилояти ва Ўзбекистоннинг Сўх тумани ҳокимларининг музокаралари кутилмоқда.

ҚР Чегара хизматида бу маълумот юзасидан текширув олиб борилаётганини хабар қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Жалолобод вилояти Ахси туманида Қирғизистон фуқароси 7 апрель куни ўзбек чегарачиси томонидан номаълум сабабларга кўра отиб ўлдирилган эди. Ўзбек чегарачилари қирғиз фуқароси давлат чегарасини бузиб ўтган пайтда отилганини билдирган.

XS
SM
MD
LG