Ссылки доступа

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи муҳокама қилинди


Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларда Туркманистон президентининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги муҳокамалар Ашхабод шаҳрида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди доирасида бўлиб ўтди.

Суҳбатда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифи дастури ва кун тартиби лойиҳалари муҳокамасига асосий эътибор қаратилди", — дейилади хабарда.

Иккала мамлакатда ҳам олдинда турган олий даражадаги ўзбек-туркман учрашувига чуқур тайёргарлик кўрилаётгани, бу учрашув икки томонлама муносабатларда янги босқичдаги воқеа бўлиши, мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши зарурлиги таъкидланди.

Учрашувда ўзбек ва туркман томонлари кўп томонлама ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди, халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашди.

XS
SM
MD
LG